Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР НОЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МИЛИЦИЯ БОШ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами:
R-1737
Сақлов бирлиги:
142
Даврий чегараси:
1922 - 1924

Ташкилот тарихи

Бухоро Халқ Совет Республикаси ички ишлар Назорати хузуридаги ишчи-деҳқон милицияси Бош Бошқармаси 1920 йил 16 сентябрдаги Бухоро Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлар Кенгаши қарорига ва Бухоро Халқ Совет Республикаси ички Ишлар Нозирининг 1920 йил 20 сентябрдаги буйруғига асосан ташкил этилган. Ўрта Осиё республикаларида ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 18 ноябрдаги 164-сон буйруғига кўра Бухоро Халқ Совет Республикаси Ички ишлар Нозирлиги фаолияти тугатилган.


Фонд шарҳи

Бухоро Халқ Совет Республикаси олий ҳукумат идораларининг Бухоро республикасида ишчи-деҳқон милицияси органлари ташкил этиш ва мустаҳкамлаш тўғрисидаги фармойишлари, Бухоро халқини Республикадаги қуролли қаршилик ҳаракатларига қарши курашига оид муҳим маълумотлар, Бухоро ишчи-деҳқон милицияси сафида хизмат қилган барча шахсларнинг рўйхатлари ва бошқалар.