1919 йил 9 апрелдаги Туркистон АССР ва Жунаидхоннинг Хива ҳукумати ўртасида тинчлик тўғрисидаги шартномасига кўра, икки томон дўстона муносабатларни сақлаб қолиш мақсадида ўзаро элчилик алоқаларини тиклаган. РСФСР Хивага ўзининг мухтор вакилини (Христофоровни) юборади. Хива томонининг Инқилобий Комиссарлик Амударё бўлимига хужумидан кейин Хива ҳукумати билан дипломатик муносабатлар тўхтатилган.
1919 йил 15 ноябрдаги Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитасининг Қарори билан РСФСРнинг Хивадаги ХХСР ваколатхонаси тугатилган, Хива билан муносабатлар вазифаси эса Петро-Александровск шаҳридаги Инқилобий комиссарлик зиммасига юклатилган. Ўрта Осиё республикаларида ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш натижасида 1924 йил ноябрда тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси ва РСФСРнинг Хивадаги ваколатхонаси ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги ёзишмалари, Ички ва Ташқи ишлар комиссарининг Туркистон Республикаси Советларининг фавқулодда VII қурултойидаги маърузаси. Гувоҳномалар, мандатлар ва бошқалар.