Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ИНҚИЛОБИЙ ҚЎМИТАСИ (ЎЗРЕВКОМ)

Фонд рақами:
R-87
Сақлов бирлиги:
60
Даврий чегараси:
1924 - 1925

Ташкилот тарихи

1924 йил 18 ноябрда Ўзбекистон ССР давлат ҳокимиятининг вақтинчалик олий органи сифатида Марказий Ижроия Қўмитаси сайловига қадар тузилган. 1925 йил 17 февралда Ўзбекистон ССР Советларининг  I съезди қарори билан унинг ваколатлари янги сайланган Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитасига ўтказилиши билан тугатилган.


Фонд шарҳи

Ўзбекистон ССР инқилобий қўмитасининг қарорлари, фармойишлари ва мажлис баённомалари; Инқилобий қўмита раиси ўринбосарининг Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарликлари вакиллари билан ўтказган учрашувлари баённомалари; Ўзбекистонда Қизил Армия миллий бўлинмаларининг тузилиши ҳақидаги маърузалар; ВКП (б) округ ва вилоят комитетлари мажлисларининг баённомалари ҳамда Қашқадарё, Сурхондарё ва Зарафшон вилоятларида совет ҳокимиятига қарши қуролли ҳаракатлари тўғрисидаги ахборот ҳисоботлари; Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Зарафшон вилоятларидаги совет ҳокимияти ва суд муассасалари фаолиятини экспертизадан ўтказиш бўйича ташкилий-лойиҳа комиссиясининг баённомалари ва ҳисоботлари; миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати бўйича материаллар: собиқ БХСР давлат маблағлари, БХСРдан ЎзССР тасарруфига ўтказилган корхоналар, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон учун ажратиладиган пул маблағларнинг ҳисоб-китоблари.