Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

ЎЗБЕКИСТОН ССРНИНГ СССР ҲУКУМАТИ ҚОШИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ Москва ш.

Фонд рақами:
R-1807
Сақлов бирлиги:
85
Даврий чегараси:
1925 - 1932

Ташкилот тарихи

Ўзбекистон ССР Инқилобий қўмитасининг 1924 йил 30 ноябрдаги декрети билан ташкил этилган.


Фонд шарҳи

СССР Меҳнат ва Мудофааа кенгашининг Ўрта Осиё бўйича комиссари ҳузуридаги йиғилиш баённомалари ва Ўрта Осиё республикаларида саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, Душанбе (Сталинобод) ва Самарқандда қурилиш учун маблағ ажратилиши, қурилиш ишларининг бориши ҳақидаги ёзишмалар; буғдой ва шоли ўрим-йиғим, ғалла фондлари ва Ўзбекистон мануфактураси таъминотига оид ҳужжатлар.

Ўзбекистон ССР доимий ваколатхонасидаги мажлислар баённомалари, Ўзбекистон ССРнинг СССР ҳукумати ҳузуридаги доимий ваколатхонаси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар; саноат, қишлоқ хўжалиги ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, бюджет масалалари бўйича ахборот хулосалари.

Экспорт савдоси, Ўзбекистон учун саноат асбоб-ускуналари импорт ўйича ёзишмалар; Ўзбекистон ССРни Тожикистон ССР таркибидан делимитация қилиш бўйича чегара комиссияси мажлислари баённомалари (1930).