Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

ЎЗБЕКИСТОН ССР ИШЧИ-ДЕҲҚОН ИНСПЕКЦИЯСИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ЎЗССР НКРКИ)

Фонд рақами:
R-95
Сақлов бирлиги:
6736
Даврий чегараси:
1924 - 1931

Ташкилот тарихи

1924 йил 1 декабрда тузилиб, 1934 йилда ВКП (б) ХVII съезди қарорига мувофиқ тугатилган.


Фонд шарҳи

СССР ва ЎзССР Ишчи-Деҳқон инспекцияси халқ комиссарлиги (ИДИХК)нинг буйруқлари, циркулярлари ва йўриқномалари, ЎзССР ИДИХК тўғрисидаги Низом; давлат муассасалари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия мажлисларининг баённомалари; Ўзбекистон ССР ИДИХК иш режалари ва улар учун материаллар; ЎзССР ИДИХК ва унинг бўлимлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар.

Халқ комиссарликлари, Совет муассасалари, ўқув муассасалари, саноат ва савдо корхоналари, трестлар ва қурилиш объектлари ишчи-деҳқон инспекциясининг актлари, ҳисоботлари ва бошқа сўров материаллари сақланган.