Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

СССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ССР БЎЙИЧА СОВЕТ НАЗОРАТИ КОМИССАРИ БОШҚАРМАСИ (ЎЗССРДА УПОЛ. КСК)

Фонд рақами:
R-81
Сақлов бирлиги:
9200
Даврий чегараси:
1934 - 1937

Ташкилот тарихи

СССР МИҚ Президиуми ва СССР ХКСнинг 1934 йил 11 мартдаги Фармони билан тузилиб, 1938 йилда тугатилган.


Фонд шарҳи

СССР ХКС ва Меҳнат ва Мудофааа Кенгашининг қарорлари, СССР ХКС қошидаги Совет назорати комиссарининг Ўзбекистон ССР бўйича мажлис баённомалари; Ўзбекистон бўйича Совет назорати комиссарининг буйруқлари ва кўрсатмалари; қишлоқ хўжалиги саноати, савдо ва бошқа муассасаларни ўрганиш учун йўриқномалар; Совет назорати ваколатхонасининг иш режалари; совет муассасалари, ўқув юртлари, саноат ва савдо корхоналари, колхоз ва совхозларнинг иш ҳолатини ўрганиш бўйича ҳисоботлар ва материаллар; Ишчиларнинг шикоят ва аризаларни текшириш бўйича ёзишмалар.

Изоҳ: Фонд таркибида 1927 – 1933 йилларга тегишли ҳужжатлар ҳам мавжуд.