Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

СССР МЕҲНАТ ВА МУДОФААА КЕНГАШИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТЛИ БОШҚАРМАСИ (Упол.СТО СССР в Средней Азии)

Фонд рақами:
R-1
Сақлов бирлиги:
828
Даврий чегараси:
1924 - 1926

Ташкилот тарихи

1924 йил 25 ноябрда Ўрта Осиё республикалари ва вилоятларини хўжалик фаолиятини назорат қилиш мақсадида ташкил этилган. Ваколатхона қошида Ўрта Осиё республикаларининг ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш,  Келишув (арбитраж) комиссияси, Ўрта Осиё ва Қозоғистонда сувдан фойдаланиш тартиб қоидалари ва қонунчилигини ишлаб чиқиш, Қишлоқ ва овулларни ўрганиш каби комиссиялар фаолият олиб борган. 1926 йилда ташкилот фаолияти тугатилиб, унинг вазифалари Ўрта Осиё Иқтисодий кенгашига ўтказилган.


Фонд шарҳи

СССР Меҳнат ва Мудофааа кенгашининг қарор ва фармойишлари ва мажлис баённомалари. СССР Меҳнат ва Мудофааа кенгашинининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси буйруқлари ва мажлис баённомалари;  Ўрта Осиё республикаларининг чегараларини аниқлаштириш ва чегара бўйича келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича маъруза ҳисоботлари ва ёзишмалари; Республикаларни янги маъмурий ҳудудий тузилиши бўйича тавсифи ва чегаралар таҳлили. Республикаларни районлаштириш бўйича статистик маълумотлар; Ўрта Осиё ҳудудий тақсимоти бўйича ҳисобот маърузалари;

 Ўрта Осиё республикаларининг хўжалик режалари (1925 – 1926), қишлоқ хўжалиги бўйича коньюктур шарҳлар; пахтачиликни ривожлантириш бўйича беш йиллик режалар (1926 – 1930), СССР Меҳнат ва Мудофааа кенгаши Ўрта Осиёдаги ваколатхонасининг III ва IV  Бутуниттифоқ пахтачилик бўйича йиғилишининг стенографик баённомалари. 

Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги бўйича қурултойи ва аҳолига соҳа бўйича маслаҳатлар беришга оид маъруза ва баённома ҳужжатлари (1925 – 1926);

Ўрта Осиё республикаларининг ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш бўйича конференция ҳисоботлари.

Ўзбекистон ва Туркманистонда ер ислоҳотлари бўйича  ҳисоботлар; Ўрта Осиёда мавжуд дарё ва сув ҳавзаларини ўрганиш бўйича ҳисоботлар ва истиқболли режалар; 

Ўрта Осиёда тоғ-кон қидирув ишлари, йўллар ва поезд йўллари, почта алоқа ва радиоалоқалар бўйича маъруза ҳисоботлари. 

Ўрта Осиё савдо қурултойи, Темир (Оқтуба, Қозоғистон), Ойил (Уил, Қозғистон), Қувондиқ ярмаркаси (Семипалатинск, Қозоғистон), Қорақир (Қозоғистон), Авлиёота ва Новгород ярмаркалари бўйича мажлис баённомалари; Ўрта Осиё нон (Средазхлеб), Ўрта осиё кўмир ва бошқа савдо ташкилотлари ва акционерлик жамиятлари тўғрисидаги Низомлар.