Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсатидан сўнг Ўрта Осиё Иқтисодий кенгаши тугатилиб, унинг вазифалари СССР Меҳнат ва Мудофааа Кенгашининг Ўрта Осиёдаги ваколатли бошқармасига топширилди. 1926 йил июл ойида бошқарма фаолияти тугатилиб, 1926 йил 30 июлда Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР, Тожикистон ССР ва Қирғизистон автоном вилоятининг иқтисодий алоқаларини СССР билан мустахкамлаш ва назорат қилиш мақсадида қайта ташкил этилган. 1934 йилда СССР ХКС ва ВКП (б) МК нинг буйруғи билан ташкилот фаолияти тугатилган.
СССР Халқ хўжалиги Олий кенгаши, Меҳнат ва Мудофааа кенгаши, ВКП (б)нинг Ўрта Осиё бюроси мажлис баённомалари ва қарорлари; Ўрта Осиё иқтисодий кенгашининг президиум пленумларининг мажлис баённомалари ва стенограмма ҳисоботлари; СССРнинг Ўрта Осиёдаги колхозлар маркази, Пахтачилик бош қўмитасининг ваколатхонаси Ўрта Осиё давлат режа ва Ўрта Осиё иқтисодий кенгаши тўғрисидаги йўриқнома ва Низом ҳужжатлари.
Ўрта Осиё Халқ хўжалигини режалаштириш масалалари
(1926 – 1933)
Ўрта Осиё Халқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш ва уларни тузиш бўйича беш йиллик режалари ва статистик маълумотлар (1928 – 1932, 1933 – 1937). Жаҳондаги иқтисодий жараёнларнинг иқтисодий шарҳлар.
Ўрта Осиё беш йиллик ва йиллик хўжалик режаларини тузиш бўйича республикаларнинг давлат режа қўмиталари билан ёзишмалар.
Ўрта Осиё давлат режалаштириш ташкилотининг Ўрта Осиё Халқ хўжалиги бўйича конюктюр шарҳлари.
Ўрта Осиё тижорий Телеграф агентлиги бўлимининг ахборот бюллетенлари ва Ўрта Осиё озиқ-овқат ва саноат махсулотларининг нарх-наволарини ўсишига оид маълумотлар.
Ўрта Осиёнинг ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш масалалари
(1926 – 1933)
Ўрта Осиё ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш бўйича Бюро съездининг мажлис баённомалари; Ўрта Осиё ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш бўйича I ва II Бутуниттифоқ съездига тайёрланган иш режалари, дастурлар, маърузалар ва тезислар; Ўрта Осиё иқтисодиётини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларига шарҳлар.
Балхаш кўлининг балиқчилик имкониятларини ўрганиш бўйича экспедиция, Иссиқкўлнинг гидрогеологик ва балиқчилик тадқиқотлари, Ўзбекистон ва Туркманистонга зотдор отларни сотиб олиш бўйича, Ўзбекистонда пахтачиликка ихтисослашган колхозларнинг иқтисодий аҳволи ва уларда аёллар меҳнатидан фойдаланиш масалалари.
Бюро съездининг СССР Давлат режа қўмитаси билан Ўзбекистондаги илмий тадқиқотлар, Ўрта Осиё ва республиканинг ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш бўйича Бутуниттифоқ съездига тайёрланган материаллар.
Саноат масалалари
(1926–1934)
Ўрта Осиё давлат режа қўмитасининг Ўрта Осиёда металлга ишлов бериш саноатини қайта ташкил этиш бўйича йиғилиш баённомалари; Ўрта Осиёда металлни қайта ишлаш саноатининг ҳолати (1931 йил) ва уни Иккинчи беш йилликда ривожлантириш истиқболлари, кўмир саноатини қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар ва Ўрта Осиё Иқтисодий кенгашининг йиғилиш баённомалари, Ўрта Осиё кўмир саноати трестини қайта ташкил этиш ва ривожлантириш ҳамда унинг фаолиятига оид ҳисобот ва маърузалар.
Ўрта Осиёни ёқилғига бўлган эҳтиёжи ва у билан таъминлаш бўйича режалар, ҳисоботлар ва таҳлилий маърузалар.
Биринчи Беш йиллик режада Ўзбекистон пахта тозалаш саноатини янгилаш бўйича тизимли режалар (1928 – 1932) ва Ўрта Осиё Иқтисодий кенгашининг пахта тозалаш заводларининг техник жиҳозларини янгилаш бўйича маърузалар, Пахтачилик ва пахта саноатини ривожлантириш бўйича Тошкентда кўргазма ташкил этиш бўйича ёзишмалар.
Ўрта Осиёдаги СССР Ишчи-деҳқон инспекцияси ваколатхонасининг Ўрта Осиёда ипакчилик ва ипакни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш бўйича маъруза ҳисоботлари.
“Средазшелк” трестига қарашли ипак толаси тайёрлаш заводларининг биринчи беш йиллик режадаги (1928–1932) иш натижалари ва иккинчи беш йиллик режа муддатининг бошланишига қадар Ўрта Осиёда ипак тўқиш саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳисобот ва маълумотлар.
Ўрта Осиёда ипакчилик ва ипакни қайта ишлаш саноатининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги лавҳалар (очерклар), Большевиклар КП МКнинг ипак қурти тайёрлаш мавсуми бўйича ҳисобот маърузалар.
Ўрта Осиё пиллачилик илмий-тадқиқот институтининг Ўзбекистон ССР ипакчиликни қайта ташкил этиш бўйича ва Ўрта Осиё колхозларига ипакчиликни бириктириш тажрибаси тўғрисида маърузалар ва хулосалар.
Марказий Осиёда йигирув ва тўқув фабрикалари учун тадқиқот дастурлари; Кедр ўсимлигини етиштириш маданиятининг ўзига хос хусусиятлари ва уни тўқимачилик саноатида қайта ишлаш бўйича ҳисобот маърузалар.
СССР Ишчи-деҳқон инспекцияси Ҳайъат Кенгашининг Туркманистонда балиқчиликнинг ривожланиши ва балиқчилик саноатининг ҳолати, консервалаш саноатини ривожлантириш, Қирғизистон АССР Қовунчи шакар заводида шакар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш тўғрисидаги қарорлар;
Узумчилик хўжалиги ва виночилик саноатининг ривожланиши ҳақидаги шарҳлар, эфир мойи саноатининг ривожланиши, ёғ ишлаб чиқариш бўйича статистик маълумотлар (1928, 1932 – 1934).
Марказий Осиёда ҳунармандчилик саноатининг ҳолати, Қирғизистонда ҳунармандчилик кооперацияси ҳолати ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳисобот маърузалар.
Қишлоқ хўжалиги масалалари
(1926 – 1934)
Ўрта Осиёни колхозлаштириш (1925 – 1928) ва биринчи беш йилликда колхозларнинг ривожланиш масалалари, ЎзССРда қишлоқ хўжалигининг асосий турлари ва айрим ҳудудларда иқтисодиётдаги улуши, Ўрта Осиёда махсус экинларнинг экиш маданиятини ривожланиши (1927 – 1932). Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг пахтачиликни қайта ташкил этиш бўйича йиғилиши баённомалари.
Ўрта Осиёда пахтачиликнинг ҳолати бўйича коньюктур шарҳлар, ер ислоҳотининг (1925 – 1927) пахтачиликни ривожлантиришга таъсири ва пахта ҳосилдорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги маъруза ҳисоботлар.
Ўрта Осиё республикаларида пиллачиликни ривожлантириш режалари, пиллачилик ҳақида иқтисодий шарҳлар, қишлоқ хўжалиги ишлари тўғрисидаги ҳисоботлар, Ўрта Осиёда ипакчиликни ривожлантириш бўйича СССР Меҳнат ва Мудофааа кенгаши билан ёзишмалар.
Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги қурултойининг Ўрта Осиёда чорвачиликни ривожлантириш бўйича маърузалари ва резолюциялари; Ўрта Осиёнинг чорвачиликка ихтисослашган ҳудудларида чорвачиликнинг ҳолати бўйича иқтисодий шарҳлар; подалар ҳолатига оид шарҳлар (1930), қоракўлчиликни ривожлантириш, қўйчилик совхозлари ва колхоз товар хўжаликларини ташкил этиш тўғрисидаги маърузалар, Ўзбекистон ССРда қўйчилик соҳасини ривожлантириш режалари (1926 – 1932), қорамоллар сонини кўпайтириш, гўшт фермаларини қуриш.
Ўрта Осиёда асаларичилик, боғдорчилик, узумчилик ва ўрмончиликнинг аҳволи ва уларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида таҳлилий ҳисоботлар.
Ўрта Осиё илмий-тадқиқот муассасаларининг тери-кўнчилик моддалари, Ўрта Осиёнинг толали, манзарали, пиёзсимон ва илдизпояли ўсимликлари бўйича тажриба тадқиқотлари, “Лектехсире” Ўрта Осиё идораси фаолияти, эфир мойи ва доривор ўсимликларни етиштириш маданиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги маърузалари.
СССР Халқ Комиссарлари Совети ва Меҳнат ва Мудофааа кенгашининг Ўрта Осиёдаги ирригация қурилиши ва ирригация тизимларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлари, Ўрта Осиё Иқтисодий кенгаши ҳузуридаги сув мелиоратив ширкатлари ва сув хўжалиги қўмитаси тўғрисидаги Низомлар; Сирдарё, Амударё, Сурхондарё, Қашқадарё, Чирчиқ, Ангрен, Талас, Мурғоб сув ҳавзаларида суғориш бўйича беш йилликка мўлжалланган чора-тадбир режалари, ирригация тизимларининг ҳолати ва фаолияти тўғрисидаги маърузалар. Марказий Осиё республикаларининг мелиоратив кооперациялари, Марказий Осиёда ирригация тизимида сувни тежаш чора-тадбирлари тўғрисида; Марказий Осиё сув хўжалиги органлари бюллетенлари.
Ер ислоҳотлари натижасида тортиб олинган ерларни тақсимлаш ва янги суғориладиган ерларда шарт шароитларни яхшилаш борасидаги режалар (1928 – 1933), Ўрта Осиё республикалари Ер ишлари халқ комиссарликларининг ер ва сув ислоҳотини амалга ошириш тўғрисидаги маъруза ва ҳисоботлари. Ўрта Осиёда суғориладиган ерларни шарт-шароитлар билан таъминлаш, Ўрта Осиёда аҳолини рўйхатга олиш ишларининг олиб борилиши. Ерларни тақсимлаш ишларининг Ўрта Осиё республикаларида ижтимоий-иқтисодий, ишлаб чиқариш ва техник аҳамияти, янги суғориладиган ҳудудларда хўжаликларни ташкил этиш масалаларига оид шарҳлар.
Ўрта Осиё республикаларида трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарининг кўпайтириш ҳақида маълумотлар.
Саноат ва аҳоли турмуш тарзини яхшилаш масалалари
(1926 – 1934)
СССР ва Ўрта Осиё шаҳарларида коммунал қурилиши ва шарт-шароитларни такомиллаштириш ҳамда Ўрта Осиёга қурилиш материалларини олиб келиш режалари. Ўзбекистон ССРда саноат қурилиш ва электрификация воситаларига бўлган эҳтиёжлар ҳақида.
Ўрта Осиёда қурилиш ишларини олиб бориш 2-мажлис стенографик ҳужжатлари, қурилиш ташкилотларининг ҳисоботлари; саноат қурилиш ишларининг олиб борилиши ҳақида ёзишмалар, Ўрта Осиёда электрлаштириш ва Олий таълим муассасалари учун бинолар қуриш режалари.
Алоқа ва транспорт масалалари
(1926 – 1934)
СССР Алоқа йўллари комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонасининг темир йўллари қурилиши ва улардан фойдаланиш, темир йўллар ва автотранспорт йўлларини тармоқларини ривожлантириш режалари тўғрисидаги маърузалари. Туркистон-Сибир темир йўли қурилишига оид мажлис баённомалари.
Ўрта Осиёда кемачилик ишлари ва юк ташишга оид ҳисоботлар, Амударё, Орол денгизи ва Иссиқкўлда сув йўлларини ривожлантириш, “Добролет” акционерлик жамиятининг стенографик ҳисоботлари, ҳаво йўллари ишларини қайта ташкил этиш бўйича маърузалар.
СССР Алоқа халқ комиссарлиги ва Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг Ўрта Осиёда алоқа органларининг фаолияти, алоқа тизимини ривожлантириш, маҳаллий аҳоли вакиллари орасидан малакали кадрлар тайёрлаш, Ўрта Осиёда электр тармоқлари тизимини такомиллаштириш ҳақидаги қарорлар.
Ўрта Осиёда барча алоқа турларини ривожлантириш ва такомиллаштириш ва ривожлантириш режалари, Марказий Осиёда алоқа органларининг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ва маърузалар.
Молиявий масалалар
(1926 – 1934)
СССР Халқ Комиссарлари Совети ва Меҳнат ва Мудофааа кенгаши ва Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши президиумининг Ўрта Осиё Халқ хўжалигини молиялаштириш, узоқ муддатли саноат кредит бериш масалаларини қайта кўриб чиқиш, пахта етиштириш ҳудудларида омонат кассаларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар. Марказий Осиё давлатларидаги банклар, жамғарма кассалари ва халқ хўжалигининг асосий тармоқлари фаолияти тўғрисида молиявий режалар ва ҳисоботлар, пахтачиликни ривожлантиришда солиқ сиёсатининг ўрни ҳақида маърузалар. Ўрта Осиё республикалари бюджетларининг статистик маълумотлари, ўзаро кредит жамиятлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар, Ўрта Осиёда пул айланмаси тўғрисидаги маълумотлар.
Маданият, меҳнат ва маиший хизмат кўрсатиш масалалари
(1926 – 1934)
Олий мактаблар ва техникумларнинг иши бўйича ўқув дастурлари ва ҳисоботлари.
СССР МИҚ, ХКС ва ВКП (б) МҚ нинг Ўрта Осиё бюросининг пахтачилик бўйича илмий-тадқиқот ишлари, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, табиий каучук толасини олиш имкони бўлган ўсимликларни етиштириш ва қуёш энергиясидан фойдаланиш, Ўрта Осиёда илмий тадқиқот институтлар фаолияти оид қарорлар, Ўрта Осиёдаги илмий-тадқиқот институтлари, илмий экспедиция ва тажриба станциялари фаолияти бўйича иш режалари ва ҳисоботлар.
Ўрта Осиё республикалари Соғлиқни сақлаш халқ комиссарликларининг санитария ва соғломлаштириш тадбирлар бўйича режалари ва ҳисоботлари, Ўрта Осиёда соғлиқни сақлаш масалаларининг ҳолати ва ривожлантириш режалари, Ўрта Осиёдаги дам олиш масканларининг фаолияти тўғрисидаги иш режалари ва ҳисоботлари.
СССР ХКС ва Ўрта Осиё Иқтисодий кенгашининг корхоналарни ишчи кучи билан таъминлаш ва меҳнат фаолиятини ташкил этиш бўйича қарорлари, қурилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, Ўрта Осиё Меҳнатни муҳофаза қилиш институтини ташкил этиш, корхоналарни узлуксиз иш ҳафтасига ўтказиш ва Тошкентда Ўрта Осиё “Спартакиада”сининг очилиши ва ўтказилиши учун (1934), Марказий спорт мажмуаси қурилиши тўғрисидаги қарорлар.
Савдо ва таъминот масалалари
(1926 – 1934)
Ўрта Осиё республикаларига товарларни олиб кириш ва сотиш режалари, Ўрта Осиё республикаларидаги бозорлар ҳақида коньюктюр шарҳлар ва савдо ташкилотларининг фаолияти тўғрисидаги шарҳлар;
Ўрта Осиё Шарқий савдо палатаси ва Тошкент товар биржасининг Ўрта Осиё республикаларини нон билан таъминлаш бўйича ҳисоботлари. СССР Меҳнат ва Мудофааа кенгаши, Савдо алоқалари комиссарлиги ва Ўрта Осиё Иқтисодий кенгашининг Ўрта Осиё республикаларининг товар биржалари, ярмаркалари, божхона муассасаларини қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари.
Шаҳар ва қишлоқ жойларида чакана савдо нарҳ-наволарининг ўзгариши бўйича маълумотлар. Саноат хомашёси ва қишлоқ хўжалиги ва саноат хомашёларини ғамлаш бўйича ҳисоботлар.
Кооперация масалалари
(1926 – 1934)
СССР ХКСнинг қишлоқ хўжалиги кооперацияларини қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар. Тожикистон ССРда қишлоқ хўжалиги кооперациялари бўйича иш режалари (1929–1930), қишлоқ хўжалиги, пахтачилик, истеъмол кооперацияларининг ҳолати бўйича кооперация органларининг ҳисобот, маъруза ва маълумотномалари.