Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

ЎЗБЕКИСТОН ССР МОЛИЯ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ЎзССР Наркомфин)

Фонд рақами:
R-93
Сақлов бирлиги:
Даврий чегараси:
-

Ташкилот тарихи

ЎзССР Инқилобий қўмитасининг 1921 йил 22 ноябрдаги қарори билан ташкил этилган.


Фонд шарҳи

Ўзбекистон ССР МИҚ ва ХКС мажлисларининг қарорлари ва журналлари, Ўзбекистон ССР Молия комиссарлиги тўғрисидаги фармойишлари, Ўзбекистон ССР Молия комиссарлиги ҳайъати ва бюджет йиғилишларининг баённомалари, молиялаштириш бўйича статистик рақамлар. Ўзбекистон ССР халқ хўжалиги, Ўзбекистон ССР МИҚнинг вилоятларни ўрганиш бўйича комиссияси фаолиятига оид умумий хулосалар ва Ўзбекистон ССР маҳаллий бюджетини ва иқтисодиётини ўрганиш бўйича ҳисобот тезислар, тармоқлар бўйича молиявий ҳисоботлар; Ўзбекистон ССР Молия Халқ Комиссарлигининг маъруза ҳисоботлари; Молия комиссарлигининг давлат даромадлари бошқармаси ва солиқ бошқармаси фаолияти тўғрисидаги, Ўзбекистон ССР бюджетининг ижроси тўғрисида, Ўзбекистон ССР халқ комиссарликлари, корхона ва муассасаларининг смета харажатлари тўғрисидаги ҳисоботлар ва улар бўйича хулосалар; Ўзбекистон вилоятларининг смета бюджетлари бўйича харажатлар ва даромадлар ҳақида ҳисоботлар; республика маъмурияти ва корхоналарининг молиявий фаолиятини ўрганилганлиги тўғрисида аудиторлик гувоҳномалари; давлат кредитларини амалга ошириш бўйича кўрсатмалар; Сметаларни тасдиқлаш ва ўзгартириш, солиқларнинг келиб тушиши, кредитлар ижроси ва бошқа масалалар бўйича ҳудудий молия бошқармалари билан ёзишмалар.