Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

БУТУНИТТИФОҚ КООПЕРАТИВ БАНКИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССРДАГИ ИДОРАСИ (ВСЕКОБАНКНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ)

Фонд рақами:
R-634
Сақлов бирлиги:
384
Даврий чегараси:
1932 - 1936

Ташкилот тарихи

1932 йил 5 июлда ташкил этилиб, 1936 йил августда банк фаолияти тугатилган.


Фонд шарҳи

СССР ва ЎзССР ХКСсининг, СССР, ЎзССР Молия Халқ Комиссарлигининг ва ЎзССР Давлат режа қўмитасининг капитал қурилиш, пахта тайёрлаш ва саноат кооперациясини молиялаштириш тўғрисидаги қарорлари.

“Всекобанк” бошқаруви йиғилишлари, “Всекобанк” ваколатли акциядорлари йиғилишлари, банк идораларининг бошқарувчилари ва кредит режалаштириш бўйича йиғилишлари баённомалари. “Всекобанк”нинг Ўзбекистон бўлимига буюртмалар, Ўзбекистон ССР саноат ва истеъмол кооперацияси тизимига ҳамда оғир ва енгил саноат корхоналарини маблағлаштириш режалари (1933 – 1934). “Всекобанк”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботлар ва иқтисодий шарҳлари (1932 – 1935); Ўзбекистондаги Бутуниттифоқ пахта тайёрлаш уюшмасининг йиллик хўжалик фаолияти ва молиялаштирилиш (1933 – 1934 йиллар) тўғрисидаги ҳисоботлар, Ўрта Осиё давлат трестлари ва кооператив бирлашмаларининг йиллик ҳисоботлари бўйича хулосалар, саноат маҳсулотларининг нарх-наволари.