Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

ЎЗБЕКИСТОН ССР МОЛИЯ КОМИССАРЛИГИНИНГ ДАВЛАТ СУҒУРТА БОШҚАРМАСИ (Узгосстрах)

Фонд рақами:
R-332
Сақлов бирлиги:
1231
Даврий чегараси:
1925 - 1933

Ташкилот тарихи

СССР Давлат Суғурта бошқармасининг Ўзбекистон ССР ва Туркманистон ССР  бўйича ваколатхонасининг 1925 йил 21 апрелдаги буйруғига кўра ташкил  этилган.


Фонд шарҳи

Ўзбекистон ССР МИҚ, ХКС ва маҳаллий советларнинг давлат суғуртаси тўғрисидаги қарорлари; Давлат суғурта ташкилоти ва вилоят ишчиларининг I Бутуниттифоқ съезди (1925), мол-мулк суғуртаси, Ўзбекистон ССР давлат суғуртаси ва ҳудудий бўлимлари бўйича буйруқлар, мол-мулк, чорва, экинлар, ғўза, қишлоқ хўжалиги экинлари, фабрика ва завод жиҳозлари бўйича циркуляр ва йўриқномалар; Ўзбекистон давлат суғурта ташкилоти ва ҳудудий бўлимларининг ҳисоботлари, корхона ва муассасаларнинг мол-мулкини суғурта қилиш бўйича ёзишмалар.