Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ОЛИЙ КЕНГАШИ (ВСНХ ЎзССР)

Фонд рақами:
R-
Сақлов бирлиги:
Даврий чегараси:
-

Ташкилот тарихи

1924 йил декабрь ойида Ўзбекистон ССР саноат ва савдо корхоналарини тартибга солувчи, бошқарувчи ва назорат органи сифатида тузилган. 1932 йил апрель ойида Ўзбекистон ССР МИҚ қарори билан Ўзбекистон ССР Енгил саноат халқ комиссарлиги этиб, қайта ташкил этилган.


Фонд шарҳи

СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг фармойишлари ва циркулярлари, СССР Меҳнат ва Мудофааа кенгашининг Ўрта Осиёдаги Ваколатхонаси қарорлари, “Средазэкосо” қарорлари, мажлис баённомалари, фармойишлари ва циркулярлари. Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши президиуми мажлислари; илмий-техник кенгаши, қурилиш қўмитаси мажлислари ва Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг бошқармаларида ўтказилган йиғилишларининг баённомалари.

Ўрта Осиё халқ хўжалигини ривожлантиришнинг беш йиллик режаси (1926 – 1930); Ўзбекистон саноатини ривожлантириш ва электрлаштиришнинг беш йиллик режаси (1926 – 1930); Ўзбекистон ССРда саноатнинг айрим тармоқлари: кўмир, мис, металлургия, алебастр, озокерит, қўрғошин-рух, шиша, пахта, нефть, спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ва бошқаларни ривожлантиришнинг беш йиллик режалари; Ўзбекистон ССР саноати бўйича кўрсаткич рақамлари ва саноат корхоналари режаларига тушунтириш хатлари; Халқ хўжалиги Олий Кенгаши Президиумининг Ўзбекистон саноати тўғрисидаги ҳисоботи; Ўзбекистон ССРда саноатнинг алоҳида тармоқларини ривожлантириш режаларига тушунтириш хати.

Айрим саноат корхоналари ва бирлашмаларининг қурилиши, молиялаштирилиши ва фаолияти тўғрисидаги маърузалар ва ҳисоботлар, Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари, Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг маърузалари ҳамда ЎзССР Халқ хўжалиги Олий Кенгашига қарашли давлат трестлари, бирлашмалари, фабрикалар, заводлар фаолияти тўғрисидаги ёзишмалар; саноат корхоналари ва бирлашмалари бўйича бозор тадқиқотлари; саноат корхоналари ишининг асосий кўрсаткичларининг хулосалари, тармоқ ва корхоналарнинг ўрганиш далолатномалари, Ўзбекистон ССР саноатида ишчи кучининг ўсиши тўғрисидаги маълумотлар.