1932 йил февраль ойида ташкил этилиб, СССР Оғир саноат халқ комиссарлигининг Ўзбекистон ССРдаги ваколатхонаси буйруғи билан 1936 йил 19 январда тугатилган.
СССР ва Ўзбекистон ССР ХКС бўйруқлари, фармонлари, циркулярлари ва кўрсатмалари, СССР Оғир саноат халқ комиссарлиги ва комиссарликнинг Ўзбекистон ССРдаги ваколатхонаси бўйруқлари; Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши Президиуми, Ўзбекистон ССР Давлат режа қўмитаси, Ўзбекистон ССР ХКС ҳузуридаги СССР Оғир саноат халқ комиссарлиги ваколатхонаси, Ўзбекистонда оғир саноат масалалари бўйича конференция ўтказиш бўйича комиссия мажлис баённомалари.
Ўзбекистон ССР оғир саноати бўйича Ўзбекистон ССР ХКС ҳузуридаги СССР Оғир саноат халқ комиссарлиги ваколатхонасининг таҳлилий шарҳлари (1932 – 1935, Ўзбекистонда оғир саноатни ривожлантиришнинг иккинчи беш йиллик режаси, алоҳида корхоналарнинг беш йиллик режалари (1932 – 1937 йиллар).