Ўзбек-қирғиз тошкўмир қўшма саноати “Фарғона кўмир” трести 1925 йил 1 октябрда ташкил этилган. СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг 1927 йил 1 октябрдаги қарорига асосан ташкилот номи “Ўрта Осиё тошкўмир” трести деб ўзгартирилган. Трест тошкўмир, тупроқ, ғишт, оҳак, алебастр ишлаб чиқариш, қазиб олиш ва сотиш вазифаларини бажарган.
“Фарғонакўмир” трести Устави ва Низоми (1925 йил), “Фарғонакўмир” трести бошқаруви мажлислари баённомаси; СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг Фарғона кўмир трестини “Ўрта Осиё тошкўмир” (“Средазуголь”) трести сифатида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (1927), “Средазуголь” трестининг устави (1927).
Кўмир қазиб олиш ва сотиш бўйича ишлаб чиқариш дастурлари ва беш йиллик режаларини тайёрлаш тўғрисида СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши ва Меҳнат ва Мудофааа Кенгаши ва “Средазуголь” трести бошқаруви бўйича қарорлари, фармойишлари ва циркулярлари; “Средазуголь” трестининг техник йиғилишлари баённомалари, СССР Меҳнат ва Мудофааа Кенгашининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонасини кўмир саноати иш режаларини кўриб чиқиш бўйича йиғилиш баённомалари.
Корхоналар фаолияти ва ишлаб чиқариш режалари тўғрисидаги ҳисоботлар; “Средазуголь” трестининг Ўрта Осиё кўмир саноатида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бўйича шарҳлари ва маълумотлар (1927 – 1928 йиллар).
Ўзбекистон ва Қирғизистон кўмир корхоналари маҳсулотлари савдоси ассоциацияси йиғилишлари баённомалари.