Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

ЎЗБЕКИСТОН ССР МИНИСТРЛАР СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ МАҲАЛЛИЙ ЁҚИЛҒИ САНОАТИ БОШ БОШҚАРМАСИ (Главтоппром)

Фонд рақами:
R-1977
Сақлов бирлиги:
2585
Даврий чегараси:
1942 - 1953

Ташкилот тарихи

Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1942 йил 22 январдаги қарорига асосан ЎзССР  ёқилғи трести тугатилиб, унинг ўрнига Ўзбекистон ССР ХКС қошида “Маҳаллий ёқилғини қазиб олиш, ғамлаш ва таъминлаш” бошқармаси ташкил этилган. ЎзССР Министрлар Советининг 1947 йил 17 февралдаги қарори билан Узтоп ЎзССР Министрлар Совети ҳузуридаги Маҳаллий ёқилғи саноати Бош бошқармаси (“Главтоппром”) деб ўзгартирилди. ЎзССР Министрлар Советининг 1953 йил 1 июндаги қарори асосида бошқарма фаолияти  тугатилган.


Фонд шарҳи

СССР ва Ўзбекистон ССР ХКСининг маҳаллий ёқилғи саноатини ривожлантириш, Ўзбекистонни ёқилғи билан таъминлаш, конларни қурилиш тўғрисидаги қарорлари; СССР Кўмир Саноати халқ комиссарлиги, Ўзбекистон ССР маҳаллий ёқилғи таъминоти бошқармасининг бўйруқлари. “Қизил-қия” кони қурилиш бошқармаси, Тошкент шаҳар ёқилғи трести (Тоштўп), Ўзбекистон ССР Маҳаллий ёқилғи саноати бошқармасининг Қўқон-Бухоро, Ғузор, Самарқанд, Қоракўл филиаллари тўғрисидаги Низом.

Ўзбекистон маҳаллий ёқилғи саноати ходимларининг республика йиғилишларининг стенографик ҳисоботлари, саноат бўйича масъул шахсларнинг йиғилишлари; Ўзбекистон ССР Маҳаллий ёқилғи саноати бошқармасининг ишлаб чиқариш бўйича ҳисоботлари ва бошқарма фаолиятига оид даврий матбуотларда нашр этилган мақолалари.   Ўзбекистон ССР Маҳаллий ёқилғи саноати бошқармасининг конларни қазиб олиш ишлари бўйича маъруза ҳисоботлари.

Сирдарёбўйи ўрмон хўжалик ерларининг Ўзбекистон ССР Маҳаллий ёқилғи саноати бошқармаси тасарруфига ўтказиш, ёқилғи қазиб олиш ва тайёрлаш режасининг бажарилиши, торф тайёрлаш учун колхозларга ер участкаларини ажратиш, ёқилғи омборлари ва республикани ёқилғи билан таъминлаш бўйича ёзишмалар.

  Ўзбекистон ССР Маҳаллий ёқилғи саноати бошқармаси ва унинг бўлимларининг барча турдаги ёқилғиларни ғамлаш ва товар айланмасига оид Саноат-молия ва ишлаб чиқариш режалари (1942 – 1953).

Ўзбекистон ССР Маҳаллий ёқилғи саноати бошқармасининг ускуналарга бўлган эҳтиёжига оид режалари, янги технологияни жорий этиш ва ишлаб чиқариш ва техник йиғилишлар баённомалари.

Кўмир конлари, торф ва ёғоч тайёрлаш ташкилотлари учун ишлаб чиқариш нормалари ва нархлари.

Бошқарманинг ҳудудий бўлимлари орасидаги социалистик мусобақалар (1941 – 1942 йиллар) ҳақида маълумот, ходимларнинг социалистик мажбуриятлари, Бошқарманинг бўлимларида фаолият олиб борган илғор ишчи ва хизматчилари рўйхати.