Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

БУТУНИТТИФОҚ ОЛТИНГУГУРТ ВА ОЛТИНГУГУРТ МАҲСУЛОТЛАРИ ҚАЗИБ ОЛИШ ДАВЛАТ ТРЕСТИ (СОЮЗСЕРА)

Фонд рақами:
R-109
Сақлов бирлиги:
Даврий чегараси:
-

Ташкилот тарихи

СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши Президиумининг 1931 йил 13 сентябрдаги фармони билан ташкил этилган. Ташкилот номи қисқартирилиб “Союзсера” трести деб юритилган. Трест Ўзбекистонда Шўрсув, Туркманистонда Қорақум, Гаурдак ва Aйдан, Кавказортидаги Гумур, Қримда Чекур-Кояш конларини бирлаштирган. 1936 йил декабрда трест фаолияти тугатилган.


Фонд шарҳи

СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши, Давлат Режа Комиссияси, Оғир Саноат халқ комиссарлиги ва Кимё саноати Бош бошқармаси, Бутуниттифоқ “Союзсер” трести, Ўзбекистон ССР ва  Туркманистон ССР МИҚнинг тоғ-кон саноатида меҳнатни ташкил этиш ҳақидаги буйруқлари ва фармойишлари; трестнинг алоҳида конларини бошқаруви бўйича буйруқлари.

Рангли металлургия корхоналари ишчиларининг Бутуниттифоқ конференциясининг стенографик маърузалари (1935), трест ва тоғ-кон бўлимлари бошқаруви йиғилишлари, трест бошлиғи билан ўтказилган йиғилишлар ва бош муҳандис билан ўтказилган техник йиғилишлар баённомалари; ишлаб чиқариш режалари, трест фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар (1932 – 1936 йиллар), капитал қурилиш режалари (1933 –1935 йиллар).