Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши президиумининг 1946 йил 15 июлдаги фармони билан ташкил этилган. СССР ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1957 йил июндаги қарорлари билан министрлик тугатилган.
СССР ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг фармонлари, Ўзбекистон ССР Қурилиш материаллари саноати министрлигининг буйруқлари ва кўрсатмалари. Министрлик ҳайъати, завод раҳбарияти, ишлаб чиқариш-техник йиғилишлар ва ходимларнинг умумий йиғилишлари баённомалари. Қурилиш материаллари саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш режаларининг бажарилиши, заводларнинг техник лойиҳалари ва уларни жиҳозлаш бўйича ҳисоботлар.
Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси, Ўзбекистон ССР Давлат режа комиссияси ва корхоналар билан ғишт заводларини қуриш, қурилиш материаллари саноати учун хомашёни геологик ўрганиш, технологияни жорий этиш, социалистик мусобақалар, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш ва уйлар қуриш масалалари бўйича ёзишмалар.