Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

СССР ЕНГИЛ САНОАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАКОЛАТЛИ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами:
R-84
Сақлов бирлиги:
365
Даврий чегараси:
1934 - 1936

Ташкилот тарихи

СССР Енгил саноат халқ комиссарлигининг 1934 йил 14 октябрдаги буйруғи ва ЎзССР ХКСининг 1934 йил 30 ноябрдаги қарори асосида ташкил этилган. СССР Енгил саноат халқ комиссарлигининг 1936 йил 8 декабрдаги буйруғи асосида ваколатхона фаолияти тўхтатилган.


Фонд шарҳи

СССР ва Ўзбекистон ССР МИҚ ва ХКС, СССР Меҳнат ва Мудофааа Совети ҳамда Енгил саноат халқ комиссарлигининг Ўзбекистонда енгил саноатни янада ривожлантириш тўғрисидаги фармон ва циркулярлари; СССР Саноат халқ комиссарлиги Ваколатхонаси ва Ўзбекистон ССР Давлат режа қўмитаси ҳузуридаги мажлислар баённомалари; “Ўзбекипаксаноат” трестида капитал қурилиш режаси (1935); Фарғона тўқимачилик фабрикасида тўқимачилик ва йигирув ишлаб чиқариш, меҳнат ва режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича шарҳлар (1935); “Ўзбекипаксаноат” трестининг кўрсаткичлари (1935–1936 йиллар) тўғрисидаги ҳисобот ва меморандумлари, Бутуниттифоқ жунни қайта ишлаш бирлашмасининг Ўзбекистон ССРдаги идораси (1935)нинг хисоботлари (1936), Сталин номидаги Тошкент текстил комбинати фаолияти ва режалари, Ўзбекистон ССР совхоз секторида жун қирқиш режасини бажарилиши (1935), Ўзбекистон вилоятларида жун сотиб олиш (1935) ҳақидаги ҳужжатлар.