1923 йил 1 январда Бухоро Халқ Республикаси Савдо-саноат Нозирлиги қошида Бухоро-Россия пахта ишлаб чиқариш уюшмаси ташкил этилиб, у 1923 йил 4 майдан СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши тасарруфига ўтказилган. 1925 йил 17 мартда Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши таркибида Ўзбекистон “Қизил Шарқ” (“Қизил Шарқ”) давлат пахта трести этиб қайта ташкил этилди. Трест 1932 йилда тугатилган.
“Бухоро-Россия пахтачилик ширкати” ва “Қизил шарқ” трести бошқарувининг буйруқлари, фармойишлари ва мажлис баённомалари.
“Қизил шарқ” трести ва унга қарашли йигирув-тўқув фабрикалари фаолиятининг ишлаб чиқариш режалари, меморандумлари, ҳисоботлари ва шарҳлари.
Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши буйруқлари, фармойишлари ва Фарғона шаҳрида тўқимачилик фабрикаси қурилиши тўғрисидаги ёзишмалар. Йигирув ва тўқув комбинатларининг ишлаб чиқариш дастурларини бажарилишши, трест корхоналарини кенгайтириш, ижтимоий суғурта, тўқимачилик комбинатларига ишчиларни тайёрлаш бўйича ҳисоботлари ва ёзишмалари.