1924 йил 1 декабрда ЎзССР Ички савдо халқ комиссарлиги ташкил этилиб, 1926 йил 25 июлда ЎзССР Ташқи ва ички савдо халқ комиссарлиги этиб қайта ташкил этилган. 1930 йил 22 ноябрда ЎзССР Ташқи ва Ички савдо халқ комиссарлиги тугатилиб, унинг ўрнига ЎзССР Таъминот Халқ Комиссарлиги ташкил этилди. 1934 йил 29 июлда ЎзССР Ички Савдо Халқ Комиссарлиги қайта ташкил этилиб, 1938 йил 20 августда ЎзССР Савдо Халқ Комиссарлиги деб ўзгартирилди.
МИҚ, ХКС, Халқ хўжалиги Олий Кенгаши, СССР ва Ўзбекистон ССР Халқ Савдо Комиссарлигининг ғалла тайёрлаш, хомашё (қоракўл, жун, қўқон терилар в.б.) харид қилиш ва шартнома тузиш тўғрисидаги қарорлари ва мажлис баённомалари (пилла, тери ва бошқалар), қишлоқ хўжалиги ва саноат товарлари нархлари (пахта матолари, чарм буюмлар, металл ва шиша-чинни буюмлар), Ўзбекистон ССРда товарларни олиб кириш, улардан фойдаланиш ва сотиш тартиби тўғрисида; қишлоқ хўжалиги кредит кооперацияси III қурултойи мажлислари баённомалари; Ўзбекистон ССРда савдо масалалари бўйича кўрсатмалар, циркулярлар ва статистик маълумотлар; Ўзбекистон ССР ҳудудий ички савдо бошқармалари тўғрисидаги Низом.
СССР ва Ўзбекистон ССР Савдо халқ комиссарлигининг савдо режалари; Ўзбекистон ССРга дон ва қишлоқ хўжалиги асбоб-анжомларини олиб кириш режалари, Ўзбекистон ССР ипакчилик ва қишлоқ хўжалиги кооперациясининг беш йиллик режаси, Ўзбекистон ССР Савдо халқ комиссарининг экспорт режалари; Ўзбекистон истеъмол кооперативлари уюшмасининг савдо-молиявий фаолияти режаси; Ўзбекистон ССРда пахта товарлари ҳаракати, товарларнинг улгуржи ва чакана савдоси, РСФСРдан металл, силикат маҳсулотлари ва шакар импорти тўғрисидаги маълумотлар; Ўзбекистон ССР ХКС, Давлат Режа комиссияси ва халқ комиссарликлари билан республиканинг айрим туманларини таъминлаш бўйича ёзишмалар.