Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО ТРЕСТИ (Узбекторг)

Фонд рақами:
R-274
Сақлов бирлиги:
107
Даврий чегараси:
1925 - 1935

Ташкилот тарихи

1925 йил 18 январда ташкил этилиб, 1935 йил 20 августда Ўзбекистон ССР Савдо халқ комиссарлигининг Маҳаллий савдо Бош бошқармаси билан бирлаштирилган. 


Фонд шарҳи

Ўзбекистон ССР Савдо халқ комиссарлиги мажлис баённомалари, Ўзбекистон ССР Олий Хўжалик Кенгашининг “Ўзбекистон ССР Давлат улгуржи ва чакана савдо трести” тўғрисидаги фармойишлар; “Ўзбекистон ССР Давлат улгуржи ва чакана савдо трести” ҳисоботлари: Ўзбекистон ССР Савдо халқ комиссарлиги билан республикага металл маҳсулотларини олиб кириш, Ўрта Осиё республикаларига товар олиб кириш режалари, ғалла тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ёзишмалар; “Ўзбекистон давлат улгуржи ва чакана савдо трести” ва унинг бўлимлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва ёзишмалар.