РСФСР Мудофааа ва Меҳнат Кенгашининг 1922 йил 11 октябрдаги қарори билан Бухоро Халқ Совет Республикаси билан савдо қилиш ва унинг чегараларида барча турдаги товарлар ва хомашёларни харид қилиш мақсадида Россия-Бухоро жамияти ташкил этилган. СССР Мудофааа ва Меҳнат Кенгашининг 1925 йил 22 майдаги фармони билан ташкилот номи Россия-Ўрта Осиё акциядорлик жамияти деб ўзгартирилган. 1927 йил 21 ноябрда акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан тугатилган.
Россия-Бухоро ва Россия-Ўрта Осиё акциядорлик жамияти кенгашларининг буйруқ, фармойиш ва циркулярлари; Рус-Бухоро ва Россия-Ўрта Осиё акциядорлик жамияти кенгашлари мажлислари, ЎзССР Савдо халқ комиссарлиги ва Марказий хўжалик кенгашида Бухоро билан савдо бўйича йиғилишлар баённомалари.
Россия-Бухоронинг 1924 – 1925 йиллардаги савдо-сотиқ режалари; Рус-Бухоро ва Россия-Ўрта Осиё акциядорлик жамияти фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар; Ўрта Осиёдан товар олиб чиқиш (1925 – 1926), хомашё харид қилиш, Ўрта Осиё республикалари ва вилоятларида товарларни сотиш (1925 – 1926) ҳақида маълумотлар; Тожикистон АССР иқтисодий шарҳи (1925), Бухоро бозорининг нарх-навосига оид шарҳлар (1926).