Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

СССР УМУМИЙ МАШИНАСОЗЛИК ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ МОЛЛАРИ САВДОСИ ТРЕСТИНИНГ РЕСПУБЛИКАЛАРАРО БОШҚАРМАСИ Тошкент ш. (Ташкентская контора Главсбыта НКОМ СССР)

Фонд рақами:
R-701
Сақлов бирлиги:
264
Даврий чегараси:
1926 - 1941

Ташкилот тарихи

1925 йилда Тошкент тикув машиналари сотиш давлат бирлашмаси ташкил этилиб, 1929 йилда Тошкент саноқ, ёзув ва тикув машиналари сотиш давлат бирлашмасининг депоси этиб қайта номланган. 1933 йилда Тошкент вилояти аниқ саноат буюмларини сотиш бўлимига, 1937 йилдан кенг тармоқли маҳсулотларни ишлаб чиқариш заводлари бош бошқармасининг Тошкент вилояти бошқармаси (Главширпотреб), 1939 йилдан эса Тошкент кенг тармоқли маҳсулотларни сотиш трести бошқармаси деб ўзгартирилган.

1940 йил 15 майда СССР Умумий машинасозлик халқ Комиссарлиги буйруғи билан комиссарликнинг Тошкентдаги республикалараро бошқармаси ташкил этилиб, 1941 йил 28 мартда бошқарма фаолияти тугатилган.



Фонд шарҳи

Ўзбекистон ССР ХКСнинг халқ истеъмол товарлари савдоси масалалари бўйича қарорлари, циркулярлари ва кўрсатмалари. Тошкент тикув машиналари сотиш давлат бирлашмаси, Тошкент саноқ, ёзув ва тикув машиналари сотиш давлат бирлашма, Тошкент вилояти нозик саноат буюмларини сотиш бўлими ва “Главширпотреб” бошқармаларининг фармойишлари ва буйруқлари; “Главширпотреб”нинг чакана ва улгуржи товар айирбошлаш режалари ва сметалари (1937 – 1938 йиллар).

“Главширпотреб”нинг товар айланмаси режасининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар (1937 – 1938 йиллар); СССР Умумий Машинасозлик халқ комиссарлигининг халқ истеъмол моллари савдоси трести Тошкент бошқармасининг маърузалари ва йиллик ҳисоботлари.