1924 йил декабрда ташкил этилиб, 1930 йил 15 февралда ташкилот фаолияти тугатилган.
“Ўзбекистон давлат улгуржи ва чакана савдо трести” йиғилишларининг хўжалик режасини тасдиқлаш тўғрисидаги баённомалари; Ўрта Осиёнинг шакар трести бошқармаси кенгашининг барча филиаллар ва базалар учун циркулярлари ва кўрсатмалари.
Шакар саноати трестининг Ўрта Осиё минтақавий идорасининг тадқиқотлар бўйича инструкторларнинг маърузалари, Ўрта Осиёга шакар олиб кириш ва сотиш бўйича режалар ва ёзишмалар (1924 – 1925 йиллар), Шакар трестининг Ўрта Осиё идорасининг йиллик ҳисоботлари (1924 – 1927 йиллар).
Шакар трести ўртасида турли савдо ташкилотлари ва трестлари билан шакар сотиш бўйича савдо шартномалари.