1919 йил 4 ноябрда Туркистон АССР Савдо ва саноат халқ комиссарлиги қошида Ташқи савдо бўлими ташкил этилган. 1921 йилда Бутунроссия МИҚ ва РСФСР ХКСнинг Туркистон ишлари бўйича комиссияси таркибига ўтказилган. 1921 йил 18 майда Бутунроссия МИҚ ва РСФСР ХКСнинг Туркистон ишлари бўйича комиссияси таркибида Ташқи савдо халқ комиссарлигининг ваколатхонаси ташкил этилган. Шу йилнинг 30 июлида Ташқи савдо халқ комиссарлигининг буйруғига кўра, РСФСР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси; 1922 йил 1 сентябрда РСФСР Ташқи савдо халқ комиссарлигиенинг, 1923 йилдан эса СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси этиб ташкил этилган. 1934 йил 15 октябрда ташкилот фаолияти тугатилган.
РСФСР ва СССР Ташқи савдо халқ комиссарлиги, Туркистон АССР ХКС, СССР ва Ўрта Осиё Ташқи савдо халқ комиссарлигининг хомашё тайёрлаш тўғрисидаги буйруқлари ва циркулярлари; Ташқи савдо халқ комиссарлиги бошқармаси, унинг бўлимлари ва идоралари тўғрисидаги Низом; РСФСР ва СССР Ташқи савдо халқ комиссарлиги ҳайъати мажлисларининг қарорлари ва баённомалари ҳамда Ўрта Осиё республикаларида (1932 – 1933) техник хомашё ва қоракўл мўйнасини харид қилиш ва ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар; Ўрта Осиё республикалари (1926 – 1927 йиллар) бозорлари ҳолати тўғрисидаги шарҳлар, маърузалар; агентлик ва идораларнинг савдо ва харид фаолиятини ўрганиш бўйича ҳисоботлар.