1932 йил 13 ноябрдаги СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатли бошқармасининг буйруғи билан ташкил этилган. СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг 1934 йил 5 октябрдаги буйруғи билан тугатилган.
Бутуниттифоқ “Торгсин” уюшмаси бошқаруви, Ташқи савдо халқ комиссарлиги ва Ўрта Осиё бўйича “Торгсин” комиссарининг буйруқлари, фармойишлари ва мажлис баённомалари; Ўрта Осиё республикаларига валюталарни жалб қилиш ва товарларни сотиш бўйича режалари ва ҳисоботлари (1932 – 1933); “Торгсин”нинг Ўзбекистон ССРдаги фаолиятига шарҳлар (1933); асосий фаолият бўйича йиллик ҳисоботлар (1932 – 1933).