Ўзбекистон ССР ХКС қарори билан унинг қошидаги Балиқчилик саноати Бош бошқармаси қошида саноат техник таъминот базаси ташкил этилган. 1948 йил Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг қарорига кўра, Ўзбекистон ССР балиқчилик саноати корхоналарини моддий-техник базаси билан таъминлаш трести номи билан қайта ташкил этилган.
Ташкилот Низомига кўра, Ўзбекистон ССР балиқчилик саноати корхоналарини саноат-техник ва қурилиш материаллари билан таъминлаш вазифасини бажарган. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1953 йил 13 ноябрдаги қарорига кўра трест Хўжалик ҳисоби идораси этиб ташкил этилган. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1957 йил 17 августда идора фаолияти тугатилган.
СССР Балиқчилик саноати министрлиги, СССР Балиқчилик саноати министрлигининг Таъминот бош бошқармаси, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Балиқчилик саноати бош бошқармаси, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Балиқчилик саноати бош бошқармасининг таъминот бўлимининг буйруқ ва фармойишлари; меҳнат, маблағларни тақсимлаш ва моддий-техник таъминот режалари; Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Балиқчилик саноати бош бошқармасининг таъминот бўлимини моддий-техник база билан таъминлаш ва молиялаштириш ҳужжатлари ва трестининг йиллик ҳисоботлари сақланган.