СССР Рангли металлургия министрлигини ишчилар билан таъминлаш бош бошқармасининг Ўрта Осиё ваколатхонаси Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1946 йил 25 ноябрдаги қарори ва СССР Рангли металлургия Министрлигининг 4 декабрдаги буйруғи асосида ташкил этилган. Ваколатхона министрликнинг республикадаги бўлимларини саноат, нон, озиқ-овқат маҳсулотлари ва махсус кийимлар билан таъминлаш ишларини бажарган. 1955 йилда ташкилот фаолияти тугатилган.
СССР Металлургия саноати, Савдо ва Рангли металлургия министрликлари ва ваколатхонасининг Ўрта Осиё бўйича буйруқлар ва кўрсатмалари; СССР Рангли металлургия министрлигини ишчилар билан таъминлаш бош бошқармаси Ўрта Осиё ваколатхонасининг Низоми, таъминот марказларининг ҳисоботлари, бошқарма қошидаги бўлимларнинг молия-хўжалик фаолияти, чакана савдо ва товар айланмаси ҳақидаги ҳисоботлар.