1942 йилда СССР Ўрта Осиё Машинасозлик халқ комиссарлигининг Таъминот Бош бошқармаси Тошкент бўлими ташкил этилган. 1946 йилда идора СССР Автомобиль саноати министрлиги тизимига ўтказилиб, СССР Автомобиль саноати министрлигининг Таъминот Бош бошқармасининг Тошкент бўлими бошқармаси номи билан аталган. 1947 йилда ташкилот фаолияти тугатилган.
СССР Ўрта Осиё Машинасозлик, автомобилсозлик министрликлари, СССР машинасозлик халқ комиссарлиги таъминот бош бошқармаси ва унинг Тошкентдаги идораси буйруқлари. Тошкент шаҳар бўлими фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом; йиллик молиявий режалар, тезкор ва бухгалтерия ҳисоботлари. Тошкент идорасини СССР Автомобиль саноати министрлиги тизимига ўтказиш тўғрисидаги далолатнома (1946).