1932 йил 13 мартда Ўзбекистон ССР ХКС ҳузурида СССР Меҳнат ва Мудофааа кенгашининг заҳиралаш қўмитасининг ваколатхонаси ташкил этилган. Хомашё Ғамлаш қўмитаси 1938 йил СССР Таъминот халқ комиссариятига айлантирилиб, унинг қошида Ўзбекистон ССРдаги ваколатхонаси ташкил этилган.
1946 йил комиссарликларнинг министрликларга айлантирилиши натижасида, СССР Заҳиралаш министрлигининг Ўзбекистон ССРдаги ваколатхонаси этиб ташкил этилган. 1953 йил 1 июнда Қишлоқ хўжалиги ва заҳиралаш министрликларининг бирлаштирилгач, ташкилот Қишлоқ хўжалиги министрлигининг Заҳиралаш бош бошқармаси сифатида фаолият олиб борган.
1953 йил 21 декабрда Заҳиралаш министрлигининг қайта ташкил этилиши натижасида ва СССР Таъминот министлигининг Ўзбекистон ССРдаги бошқармаси этиб ташкил этилган.
СССР Ғамлаш министрлигининг 1956 йил 31 январдаги қарори билан 1956 йил 10 мартда бошқарма фаолияти тугатилган.
СССР ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг, СССР ва Ўзбекистон ССР Таъминот министрлигининг қарорлари, фармойишлари ва циркулярлари; СССР Заҳиралаш министрлигининг Ўзбекистон ССРдаги ваколотхонасининг хомашёларни заҳиралаш ва шартномлар тузиш, маҳсулотларни ғамлаш ташкилий ишлари, тери ва ичак хомашёси, юнг, мева-сабзавотлар, қуруқ ва янги узилган мевалар, қуён юнги, дон, ёғ ишлаб чиқариш ва техник экинлари, гўшт ва сут маҳсулотларини заҳиралаш бўйича режалар.
Республика заҳиралаш ташкилот органларининг маҳсулот ва хомашёларни ғамлаш бўйича ўтказилган мажлисларнинг стенографик ҳисоботлари,
Полиз ва чорва моллари маҳсулотлар ва бошқа хомашё маҳсулотларини заҳиралаш режаларини бажаришга оид Беш йиллик режа (1946 – 1950) статистик маълумотлари.
Қишлоқ хўжалиги экинларини ғамлаш бўйича ўтказилган ваколатхона мажлисларининг стенографик ҳисоботлари.
Кадрлар билан ишлаш бўйича ҳисоботлар, “Илғор ғамловчи” кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича СССР Заҳиралаш министрлиги билан олиб борилган ёзишмалар.