1930 йил 19 августда Бутуниттифоқ Муйначилик бош бошқармасининг Ўрта Осиёдаги бирлашмаси этиб ташкил этилган. СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг мўйна хўжалиги бош бошқармасининг Ўрта Осиё ваколатхонаси этиб номи ўзгартирилган. 1934 йилда ташкилот фаолияти тугатилган.
“Союзпушнина” бошқармасининг буйруқ ва кўрсатмалари; молия-кредит режалари; хомашёларни ғамлаш ва савдо шартномаларини тузиш бўйича маълумотлар, Ўрта Осиё республикаларининг мўйна хомашёларини тайёрлаш бўйича “социалистик мусобақалар” бўйича шартномалар (1933).