Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

МИНИСТРЛАР СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАРЁ ТРАНСПОРТИ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами:
R-2085
Сақлов бирлиги:
395
Даврий чегараси:
1949 - 1956

Ташкилот тарихи

СССР Министрлар Советининг 1949 йил 20 августдаги қарори асосида Ўзбекистон ССР  Министрлар Совети ҳузурида кичик дарёларни транспортда ривожлантириш бошқармаси ташкил этилган.  Ўзбекистон ССР  Министрлар Советининг 1953 йил 25 июндаги қарори билан Дарё транспорти бош бошқармасига айлантирилиб, Ўзбекистон ССР  йўл ва транспорт хўжалиги министрлигига топширилган. СССР Министрлар Советининг 1954 йил 7 августдаги қарори асосида Дарё транспорти бош бошқармаси  Ўзбекистон ССР  Министрлар Совети қошидаги Дарё транспорти бошқармасига айлантирилган. Бошқарув функцияларига, дарёлар ва магистрал каналлар орқали маҳаллий юк ташишни ривожлантириш, флотни қуриш ва унинг моддий-техник таъминоти, республикадаги барча юк ташиш кемаларини ишга тушириш, кичик дарёлар ва каналларда кемаларда юк ташиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш кирган. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Коммунистик Партияси Марказий Қўмитасининг 1956 йил 12 ноябрдаги қарори асосида тугатилди.


Фонд шарҳи

Ўзбекистон ССР Министрлар Совети қарорлари ва фармойишлари; СССР Дарё флоти ва Молия министрлигининг,  Ўзбекистон ССР  Молия министрлигининг буйруқлари, “Узречтранс” бошқаруви, унга бўйсунадиган қирғоқлар ва фойдаланиш жойлари бўйича буйруқлар; ишлаб чиқариш йиғилишлари протоколлари, транспорт-молиявий режалар ва флотни қуриш, сотиб олиш, таъмирлаш ва техник ҳолати тўғрисидаги ҳисоботлар, янги сув йўлларини қайта таъмирлаш ва ўзлаштириш; Ўзбекистон коммунистик партияси Марказий Қўмитаси, Министрлар Совети, Давлат Режа Қўмитаси (Госплан) ва  Ўзбекистон ССР  Молия министрлиги билан ёзишмалар; дарёлар ва каналлардаги транспорт ҳаракатларини назорат қилиш, юкларни ташиш, флот ва баржаларда юк ташишни ташкил этиш, сув тошқинларини олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, мутахассисларни ҳисобга олиш ва уларни ишга жойлаштириш, моддий фондлар олиш тўғрисидаги ҳужжатлар.