Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1925 йил 6 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон давлат қурилиш трести ташкил этилган; СССР ХКСнинг 1926 йил 9 февралдаги қурилиш ташкилотлари тўғрисидаги қарори билан Ўзбекистон Давлат акциядорлик қурилиш компаниясига айлантирилиб, 1930 йилда тугатилган.
СССР ХКС, Халқ хўжалиги Олий Кенгаши, Ишчи ва деҳқонлар инспекцияси Халқ комиссарлиги, Давлат режа қўмитаси, Молия Халқ комиссарлиги ва Ўзбекистон ССР меҳнат Халқ Комиссарлигининг қурилиш масалалари бўйича қарорлари, буйруқлари ва махсус хатлари; Ўзбекистон Давлат қурилиш трести ва Ўзбекистон акциядорлик қурилиш компаниясининг уставлари; “Узгосстрой” ишчилар Конгрессининг стенографик ҳисоботи (1930).
Ўзбекистон ССР Халқ Хўжалиги Олий Кенгаши ва ХКСнинг қурилиш комиссиясининг йиғилишлари баённомаси, Ўзбекистон давлат акциядорлик қурилиш компанияси техник кенгаши ва тафтиш комиссияси; Ўзбекистон давлат акциядорлик қурилиш компаниясининг беш йиллик режаси (1928 – 1932 йиллар), қурилиш ишларининг йиғма режалари ва бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлар (1926–1930 йиллар); қурилиш лойиҳалари ва уларга тушунтириш хатлари; қурилиш ишлари далолатномалари (1930).
Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши, техник Кенгаши ва Ўзбекистон давлат акциядорлик қурилиш компанияси ревизия комиссияси Кенгашларининг йиғилиш баённомалари; Ўзбекистон давлат акциядорлик қурилиш компаниясининг беш йиллик режаси (1928 – 1932), қурилиш ишлари бўйича режалар ва бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлар (1926 – 1930); қурилиш лойиҳалари ва уларга тушунтириш хатлари; қурилиш тадқиқотлари далолатномалари (1930).