1930 йил охирида ташкил этилган. Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1931 йил 30 октябр ва Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг 1931 йил 12 ноябрдаги қарорлари билан тугатилган.
Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий қўмитаси, Халқ хўжалиги Олий Кенгаши, Ўзбекистон ССР ва Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши, Ишчи ва деҳқонлар инспекцияси халқ комиссарлигининг қурилиш масалалари бўйича қарорлари, буйруқлари ва махсус хатлари; қурилиш уюшмасининг Низомлари; Уюшманинг қурилиш округлари ва участкаларига ҳамда қурилиш материаллари саноати объектлари корхоналарига буйруқлари; Ўзбекистон ССР қурувчилар касаба уюшмаси Марказий Қўмитаси йиғилишлари баённомаси, Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши илмий-техник Кенгаши йиғилишлари, ишлаб чиқаришни жорий этиш бюроси, қурилиш бирлашмаси бошқарув ва тугатиш комиссияси йиғилишлари.
Статистик материаллар ва қурилиш режалари (1930 – 1931 йиллар); қурилиш округлари, участкалари ва қурилиш материаллари саноати объектлари ва корхоналари фаолияти тўғрисида ҳисобот маърузалари, жадваллар ва маълумотлар (1930 – 1931 йиллар); илмий тадқиқот сафарлари тўғрисидаги ҳисоботлар (1931); қурилиш майдончаларини ўрганиш далолатномалари.
Изоҳ: Уюшма 1929 – 1930 йилларда ўз фаолиятини Ўзбекистон ССР давлат қурилиш трестида бошланган.