Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

БОШ ПАХТА ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎРТА ОСИЁ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ПАХТА САНОАТИ ҚУРИЛИШ ТРЕСТИ

Фонд рақами:
R-114
Сақлов бирлиги:
2032
Даврий чегараси:
1926 - 1932

Ташкилот тарихи

Пахта цехларини қуриш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида СССР Халқ хўжалиги Кенгашининг  1926 йил 15 февралдаги буйруғи билан Пахтачилик Бош қўмитасининг Ўрта Осиё қурилиш идораси ташкил этилган.

Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши президиумининг 1931 йил 30 апрелдаги қарори билан Пахтачилик бош қўмитаси ҳузуридаги Ўрта Осиё пахта қишлоқ хўжалигида пахта саноати қурилиш трестига айлантирилган.

 Ўрта Осиё пахта ассоциацияси (САХО)нинг 1931 йил 13 ноябрдаги буйруғи билан тугатилган.



Фонд шарҳи

СССР ХКС ва Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг, Ўрта Осиёдаги Ишчи ва деҳқонлар инспекцияси бошқармаси, Бош пахтачилик қўмитаси, Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши, Ўрта Осиё Давлат режа комиссияси, Ер ишлари халқ комиссарлиги ва Ўрта Осиёда пахта тозалаш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги фабрикаларини қуриш бўйича Меҳнат халқ комиссарлиги қарорлари ва махсус хатлари.

Пахта-қурилиш, қурилиш бўлимлари, вилоят ва туман қурилиш идоралари ва қурилиш майдонлари тўғрисидаги буйруқлар; Биринчи (1930) ва Иккинчи (1928) Ўрта Осиё илғор-қурувчилар қурултойлари, Учинчи (1929) ва Тўртинчи (1931) қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича Ўрта Осиё қурилиш қурултойларининг стенографик ҳисоботлари ва қарорлари.

Пахтачилик бош қўмитасининг ва Ўрта Осиё Пахтачилик Бирлашмаси бошқарув кенгаши ва техник кенгаши, Пахтачилик саноати Қурилиш ва Ўрта Осиё Пахта Қишлоқ хўжалигида пахта саноати Қурилиши Кенгаши, вилоят ва туман қурилиш идоралари кенгашлари, ишлаб чиқариш ва техник йиғилишлар, қурилиш бўлимлари, Ўрта Осиё тугатиш комиссияларининг йиғилиш баённомалари.

Ўрта Осиёда пахта тозалаш заводи қурилишининг беш йиллик режаси (1928 – 1932 йиллар), қурилиш режалари ва режаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар (1927 – 1931 йиллар); Пахта саноати соҳасидаги қурилиш (1928 – 1931 йиллар) фаолиятининг конъюнктур шарҳлари, қурилиш обеъктларини текшириш далолатномалари; қурилиш ишларига оид илмий ишлар рўйхатлари.