Ўзбекистон ССР Инқилобий қўмитасининг 1924 йил 25 ноябрдаги қарори билан ташкил этилган.
Лойиҳа тадқиқот ишларининг топширилиши, назорат далолатномалари ва экспертиза хулосалари. 1 ва 2 Ўрта Осиё Агроўрмонмелиортив экспедицияси ишлари натижаларининг таҳлилий ҳужжатлари. Ўзбекистон ССР МИҚ ва ХКС йиғилиш баённомалари; Ўзбекистон ССР ХКС Маориф халқ комиссарлиги Давлат Илмий Кенгаши Президиуми, стипендия комиссиясининг буйруқлари ва йиғилишлари баённомалари; Ўзбекистонда халқ таълими (1926 – 1927 йиллар) ҳолатига қисқача тавсиф.
Ўзбекистон ССР Маориф комиссарлиги, вилоят халқ таълими бошқармалари, республика маданий-маърифий муассасалари ва саводхонликни ошириш мактаблари фаолияти тўғрисидаги маърузалар, ҳисоботлар, статистик маълумотлар ва ёзишмалар; болалар ҳаётини яхшилаш бўйича вилоят комиссияларининг ҳисоботлари; асосий бўлимларнинг ишлаб чиқариш режалари ва ҳисоботлари: сиёсий-маърифий, ижтимоий таълим, касбий таълим ва Ўзбекистон Давлат нашриёти.
Мактаб муассасалари тармоғи, вақф мулкининг ҳолати, дарсликлар масаласига оид статистик маълумотлар; Ўзбекистон ССР ХКС ва вилоят ижроия қўмиталари билан 1-Ўзбек ўқитувчилар қурултойини чақириш тўғрисидаги ёзишмалар (1926).