1918 йил 21 апрель куни Туркистон ўлкаси ХКС буйруғи асосида Тошкентда Туркистон Халқ университети очилиб, 1920 йил 7 сентябрда ХКС қарори билан Туркистон давлат университети этиб ташкил этилган. 1924 йил 16 февралда Маориф халқ комиссарлиги қарори билан Ўрта Осиё Давлат университети деб ўзгартирилган (САГУ).
СССР ХКСнинг В.И. Ленин томонидан олий техник ўқув юртлари тўғрисида имзоланган қарори, Туркистон Халқ университети тўғрисидаги декрети ва Низоми (1918), Тошкент шаҳрида университетни очиш бўйича комиссия йиғилишлари баённомаси, ташкилий қўмита, ташкилий комиссия ва Туркистон Халқ университети Кенгаши йиғилишлари (хусусан, Халқ университетининг Самарқанд ва Андижонда бўлимларини ташкил этиш тўғрисида).
Туркистон АССР ХКСнинг Тошкентда Туркистон Давлат университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарори ва унинг Низоми нусхаси (1920), алоҳида факультетлар, илмий-тадқиқот бюролари, илмий-тадқиқот институтлари тўғрисидаги Низом, уларнинг фаолияти тўғрисида маърузалар ва ҳисоботлар; Туркистон касб-ҳунар таълими комиссиясининг Туркистонда Олий таълимни ислоҳ қилиш тўғрисидаги ҳисоботлари.
РСФСР Маориф Халқ Комиссарлигининг Туркистон Давлат Университетини Ўрта Осиё Давлат университетига қайта номлаш тўғрисидаги қарори нусхаси (1924 йил 16 февраль); Университет ички ва умумий Низоми (1925 йил сентябрь).
Туркистон Миллий (1918 – 1920 йиллар), Давлат (1920¬¬¬¬¬ – ¬¬1924 йиллар) ва Ўрта Осиё Давлат университети (1924 – 1934 йиллар) факультетлари ректорати ва деканларининг буйруқлари.
Туркистон халқ университети (1918 – 1920 йиллар), Туркистон Давлат университети (1920 – 1924 йиллар) ва Ўрта Осиё Давлат университетининг (1924 – 1934 йиллар) Ректор, Илмий Кенгаш, факультет Кенгаши, Институт директорлари ва факультетлари мажлислари ва талабаларининг умумий йиғилишлари баённомалари.
Университет факультетларининг ўқув режалари, дастурлари, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ва маърузалари (1918 – 1934 йиллар).