Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ЎРТА ОСИЁ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ (САСХИ)

Фонд рақами:
R-375
Сақлов бирлиги:
807
Даврий чегараси:
1930 - 1931

Ташкилот тарихи

Институт 1930 йил 6 июнда Ўрта Осиё Давлат университетининг Қишлоқ хўжалиги факультети негизида ташкил этилиб, СССР Ер ишлари халқ комиссарлиги тасарруфида бўлган. 1931 йилда унинг фаолияти тугатилган.


Фонд шарҳи

Қишлоқ хўжалиги факультетини қайта ташкил этиш ҳақидаги қарорлари ва ёзишмалар (1930); Ўрта Осиё қишлоқ хўжалик институти дирекцияси буйруқлари, давлат тоифалаш комиссияси мажлислари баённомалари, фанлар бўйича комиссиялари, зоотехник ва фитотехник циклларни ўтказиш комиссияси ва САСХИ факультети мажлислари.

Факультетларнинг ўқув режалари (1924 – 1931 йиллар), институт алоҳида кафедраларининг иш режалари (1930 – 1931); институт ўқитувчиларининг илмий ишлари.