Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ТОШКЕНТ ГЕОЛОГИК-ҚИДИРУВЧИЛАР ФАКУЛЬТЕТИ

Фонд рақами:
R-631
Сақлов бирлиги:
461
Даврий чегараси:
1930 - 1933

Ташкилот тарихи

1930 йил 31 августда СССР Оғир саноат халқ комиссарлиги таълим муассасалари Бош бошқармасининг буйруғи асосида ташкил этилган. СССР Оғир саноат халқ комиссарлигининг таълим муассасалари Бош бошқармасининг 1933 йил 28 июндаги буйруғига кўра, Ўрта Осиёдаги ягона саноат ишчилар факультети таркибига киритилган.


Фонд шарҳи

Бош Геология қидирув бошқармасининг буйруқлари ва циркулярлари, факультет бўйича буйруқлар, педагогик Кенгаш йиғилишлари баённомалари, услубий ва режали комиссиялар, ишлаб чиқариш йиғилишлари; ўқув дастурлари (1930 – 1932 йиллар).