Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ЎРТА ОСИЁ ЯГОНА САНОАТ ИШЧИЛАРИ ФАКУЛЬТЕТИ

Фонд рақами:
R-632
Сақлов бирлиги:
1195
Даврий чегараси:
1933 - 1939

Ташкилот тарихи

СССР Саноат халқ комиссарлиги таълим муассасалари Бош бошқармасининг 1933 йил 28 июндаги буйруғига кўра, Ўрта Осиё Геология-қидирув ва Ўрта Осиё қурилиш ишчилари  факультетининг бирлашиши асосида ташкил этилган. 1939 йилда тугатилган.

Фонд шарҳи

СССР Рангли металлургия халқ комиссарлиги, СССР Рангли металлургия халқ комиссарлиги таълим муассасалари бош бошқармасининг буйруқлари ва махсус хатлари; педагогик кенгаш, услубий комиссия, физика-математика, биологик ва техник жараёнларининг фан комиссияси ва факультет бўйича буйруқлар, ўқув қисми йиғилишлари баённомалари; ўқув дастурлари (1934 – 1939 йиллар) ва ўқув қисмининг ҳисоботлари (1937 – 1938 йиллар).