Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

БУТУНИТТИФОҚ КАСАБА УЮШМАЛАРИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ ТОШКЕНТ МАКТАБИ

Фонд рақами:
R-2082
Сақлов бирлиги:
1615
Даврий чегараси:
1947 - 1956

Ташкилот тарихи

1947 йил 1 январда СССР Олий Совети Президиумининг 1946 йил 28 ноябрдаги қарори асосида ташкил этилган. Мактабда ўқиш даври икки йил бўлиб, унинг вазифаларига қуйидагилар кирган: республика, вилоят касаба уюшма қўмиталари бошлиқлари ва йирик корхоналар таркибидаги фабрика заводларнинг маҳаллий қўмиталарига раисларини тайёрлаш. Касаба Уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгаши котибиятининг 1956 йил 9 февралдаги қарори асосида тугатилди.


Фонд шарҳи

Бутуниттифоқ Касаба Уюшмалари Марказий Кенгаши котибиятининг қарорлари ва СССР Олий таълим министрлигининг буйруқлари; Мактаб Низоми, Бутуниттифоқ Касаба Уюшмалари Марказий Кенгаши; Олий мактабларига қабул қилиш қоидалари; мактаб буйруқлари ва улар учун асослар; мактаб кенгаши, Давлат имтиҳон комиссияси, қабул комиссияси, битирувчиларни тақсимлаш комиссияси ва мактаб бўлимлари йиғилишлари баённомаси; мактаб кенгаши ва бўлимларининг ўқув ва ишлаб чиқариш режалари, дастурлари ва иш режалари; Олий мактаб ва унинг кафедралари фаолияти, ўқув дастурларининг бажарилиши, Олий мактабга талабаларни қабул қилиш ва битирувчиларини ишга тақсимлаш бўйича маърузалар, маълумотномалар ва ҳисоботлар; мактабда касаба уюшма ходимларининг курсларини ташкил этиш ва фаолияти тўғрисида ёзишмалар; ўқитувчиларнинг маърузалари ва уларнинг стенограммалари, назарий конференциялар баённомалари; ўқув қўлланмалар, лойиҳалар ва тақризлар; ўқитувчиларнинг диссертациялари ва авторефератлари.