Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

БУТУНИТТИФОҚ КАСАБА УЮШМАЛАРИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ МЕҲНАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЎРТА ОСИЁ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

Фонд рақами:
R-386
Сақлов бирлиги:
1097
Даврий чегараси:
1930 - 1936

Ташкилот тарихи

Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг 1930 йил 26 июлдаги қарори билан Ўрта Осиё Меҳнат муҳофазаси институти ташкил этилган; 1930 йил 4 декабрда Ўрта Осиё гигиена, патология ва меҳнат хавфсизлиги институти деб ўзгартирилган. 1932 йилда СССР Меҳнат халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси қошида  меҳнатни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича Ўрта Осиё Давлат ташкилотлар ва меҳнатни мухофаза қилиш институти деб ўзгартирилган; 1933 йилда Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши ҳузуридаги ташкилотлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш Ўрта Осиё Давлат илмий-тадқиқот институти деб ўзгартирилган. 1936 йил июлда институт тугатилган.


Фонд шарҳи

СССР Меҳнат халқ комиссарлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш Марказий қўмитасининг қарорлари ва тезкор хатлари; институт буйруқ ва фармойишлари.

СССР Меҳнат халқ комиссарлиги Ўрта Осиё ваколатхонаси йиғилишлари баённомаси, Ўзбекистон ССР Меҳнат халқ комиссарлиги Кенгашининг умумий ва касбий касалликларни ўрганиш бўйича йиғилишлар, илмий конференциялар, институт илмий кенгаши йиғилишлари,  Ўзбекистон ССР техник ва саноат йиғилишлари, институтнинг барча бўлимлари баённомалари.

Институтнинг барча бўлим ва гуруҳларининг нашр ва иш режалари (1930 – 1936), институтнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботлари (1930 – 1936), Ўрта Осиёдаги корхоналарда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги, темир йўл транспорти, кўмир, нефть, ёғ ва пахта саноатидаги меҳнат ва хавфсизлик бўйича тадқиқотлар; институт ходимларининг илмий ишлари рўйхатлари.