Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг 1931 йил 19 ноябрдаги қарори ва Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг қарори билан Ўрта Осиёда илмий муҳандислик-техника жамиятларининг бир нечта тармоқлари ташкил этилди;
1) Ўрта Осиё илмий муҳандислик жамиятлари Кенгаши;
2) илмий муҳандислик жамиятлари Кенгашининг Республика ташкилий бюролари;
3) илмий муҳандислик жамиятларининг Ўрта Осиё бюролари (темирйўлчилар, ирригаторлар, нефтчилар, кўмирчилар, пахтачилар, энергетика, сув таъминоти ва санитария техникаси, кимёгарлар;
4) қурувчилар, машинасозлар, автотранспорт, маҳаллий транспорт, цемент ва керамика саноати илмий муҳандислик жамиятларининг республика ташкилий бюролари.
Ўрта Осиё Кенгаши ва илмий муҳандислик-техника жамиятларининг соҳавий бюролари 1934 йилда тугатилган.
Бутуниттифоқ ва Ўрта Осиё Кенгашлари илмий-техника жамияти қарорлари; пахтачилар, ирригаторлар, йўл-транспорт ва йўл қурилиши, қурувчилар илмий-техника жамияти йиғилишлари баённомалари; Ўрта Осиё илмий муҳандислик техника жамияти Кенгаши (1933), йўл транспорт илмий муҳандислик техника жамияти (1936), қурувчилар илмий муҳандислик техника жамияти (1933) иш режалари; ирригаторлар илмий-техника жамиятининг биринчи Ўрта Осиё Конгресси баённомаси (1933); Ўрта Осиё ирригаторлар илмий-техника жамияти Низоми; Ўрта Осиё энергетика коллекцияси, йўл қурилиши бўйича тўплам, ирригация, қурилиш ва архитектура соҳаларига оид илмий мақолалар.