Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ЎЗБЕКИСТОН ИЛМИЙ МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНИКА ЖАМИЯТЛАРИ КЕНГАШИ (УЗНИТО)

Фонд рақами:
R-743
Сақлов бирлиги:
174
Даврий чегараси:
1941 - 1953

Ташкилот тарихи

1941 йил 29 ноябрда Ўзбекистон илмий муҳандислик-техника жамияти вакилларининг конференциясида Ўзбекистон илмий муҳандислик-техника жамияти Кенгаши тузилиб, унинг Низоми  Ўзбекистон ССР  ХКСнинг 1941 йил 2 декабрдаги қарори билан тасдиқланган.

Ўзбекистон илмий-муҳандислик жамияти Кенгашининг вазифаларига қуйидагилар кирган:

а)  Ўзбекистон ССР  соҳавий илмий-техника жамиятига уларнинг иш режаларидан келиб чиқиб, энг муҳим саноат-техник вазифаларни бажаришда кўмаклашиш, шунингдек, корхоналарга технологияларни жорий этиш ва маҳсулот сифатини ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш; 

б) соҳавий илмий-муҳандислик жамияти ўртасида илмий-ишлаб чиқариш ва техник тажрибани ташкил этиш ва тажриба алмашиш; 

в)  Ўзбекистон ССР  илмий-муҳандислик жамияти ишини соҳаларига кўра мувофиқлаштириш ва йўналтириш; 

д) кадрлар тайёрлаш ва илмий-техник билимлар даражасини оширишга кўмаклашиш; 

е) Халқ хўжалиги томонидан илгари сурилган илмий, техникавий, иқтисодий ва ишлаб чиқариш масалаларини ҳал этиш. 

Жамият фаолияти Бутуниттифоқ илмий муҳандислик-техник жамиятлари Кенгашининг 1953 йил 8 апрелдаги қарори билан тугатилган.



Фонд шарҳи

Ангрен воҳасини ривожлантириш бўйича техник конференция ўтказиш тўғрисида Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ва  Ўзбекистон ССР  ХКС қарорлари, конференция бўйича тезислар ва маърузалар; илмий муҳандислик техника жамияти Бутуниттифоқ Кенгашининг қарорлари, циркулярлари ва кўрсатмалари, Ўзбек илмий муҳандислик техника жамияти Кенгашининг Низомлари (1941, 1948, 1950), Ўзбек илмий муҳандислик техника жамияти Кенгаши ҳузуридаги Муҳандислик институти тўғрисидаги Низом ва унинг фаолияти тўғрисида ҳисоботлар.

Ўзбек илмий муҳандислик техника жамияти Раёсати ва Кенгаш ишчи қисми мажлисларининг буйруқлари ва баённомалари, иш режалари, Ўзбек илмий муҳандислик техника жамияти ва соҳавий илмий муҳандислик техника жамияти Кенгаши фаолияти тўғрисида маъруза ва ҳисоботлар. Соҳа илмий-техник жамиятининг соҳалар бўйича ихтиролар ва амалаг оширилган ишлар, техник тарғибот ва тажриба алмашиш, илмий ишлаб чиқариш корхоналари билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ҳисоботлар ва маълумотлар.

Ўзбекистон илмий муҳандислик-техника жамиятлари конференцияларининг стенографик ҳисоботлари, Ўзбекистон илмий муҳандислик-техника жамияти ва соҳавий илмий муҳандислик-техника жамияти Кенгашининг ҳисоботлари ва факультатив конференциялари йиғилишлари баённомалари. 

Ангрен кўмир кони бўйича йиғилишлар, тезислар ва ҳисоботларнинг стенографик ҳисоботлари. Ўзбекистон илмий-муҳандислик жамияти Кенгашида ўқув-техник режа ва курс тадбирлари дастурлари; Ўзбекистон илмий-муҳандислик жамияти аъзоларининг илмий мақола ва маърузалари; “Қизил двигатель” заводи (Самарқанд) бош конструкторининг "механик ишлов бериш линияларида пневматикадан фойдаланиш" мавзусидаги мақоласи; турли соҳаларга оид рисолаларнинг қўлёзмалари (тўқимачилик, кийим-кечак, озиқ-овқат, пиво, вино, ароқ ва бошқаларни тайёрлаш).

Ўзбекистоннинг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон илмий-муҳандислик жамиятининг фаол ходимларини мукофотлаш тўғрисида материаллар; социалистик мажбуриятлар, социалистик рақобатнинг бориши ва Ўзбекистон Кенгаши ва соҳавий илмий-техник жамиятининг социалистик мажбуриятларини бажариш натижалари тўғрисида маъруза ва ҳисоботлар.