Туркистон АССР МИҚнинг 1920 йил 30 январдаги қарори билан фан ва санъатнинг барча тарихий ёдгорликларини муҳофаза қилиш вазифаси Туркистон архивлари Марказий бошқармаси комиссиясига топширилган. 1921 йил 21 майда Туркистон АССР ХКСнинг қарори билан Туркистон АССРнинг тарихий, санъат ва табиат ёдгорликлар музейлари ва уларни ҳимоя қилиш қўмитаси (Туркомстарис) ташкил этилди. 1924 йил 26 декабрда Туркомстарис Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашига бўйсунган ҳолда Туркистон АССРнинг тарихий, санъат ва табиат ёдгорликлар музейлари ва уларни ҳимоя қилиш қўмитасига айлантирилди.
1928 йил 7 апрель Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши қарори билан тугатилган.
Туркистон АССР ва Ўзбекистон ССР МИҚ, ХКС ва Маориф халқ комиссарликларининг тарихий ва санъат ёдгорликларини муҳофаза қилиш қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари ва циркулярлари.
Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши Президиумининг мажлис баённомалари, Туркистон тарихий, санъат ва Ўрта Осиё тарихий, санъат ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси кенгаши мажлислари, эксперт комиссияси, таҳририят ҳайъати, музей бўлими, табиатни муҳофаза қилиш бўлими, археология қўмитаси мажлислари реставрация комиссияси, Ўрта Осиё Бош музейи кенгаши ҳужжатлари.
Туркистон тарихий давр, санъат ва табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш қўмитаси Беш йиллик режа (1920 – 1925) лари; музей бўлими (1926 – 1927), табиатни муҳофаза қилиш бўлими, бадиий музей ва Зоология боғи (1927 – 1928) иш режалари.
Туркистон тарихий, санъат ва табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш қўмитаси (1920 – 1925), вилоят ва туман музейлари, Ўрта Осиё бош музейи (1923) фаолиятига шарҳлар.
Политехника ва илмий-тарихий музейлар, инқилоб музейи, рус санъати музейи, Ўрта Осиё бош музейи ва Зоология боғи тўғрисида Низом; экспедициялар ва экскурсиялар бўйича ҳисоботлар, негатив плёнка фондларининг рўйхатлари ва тарихий, санъат ва табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш Ўрта Осиё қўмитасининг альбомлари.