1918 йил 22 майда Туркистон Халқ университети кенгашининг қарори билан музей ташкил этилиб, унга Туркистон Халқ музейи номи берилди. Туркистон АССР ХКСнинг 1918 йил 31 майдаги буйруғи билан музей Туркистон АССР Маориф халқ комиссарлигига топширилиб, 1922 йилда музей Туркистон Бош музейига айлантирилган. Туркистон тарихий, санъат ва табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш қўмитасига, 1925 йилдан эса Ўрта Осиё тарихий, санъат ва табиат ёдгорикларини муҳофаза қилиш қўмитасига бўйсунган. 1928 йилда Ўрта Осиё Бош музейи Ўрта Осиёнинг тарихий ва даврий табиати ва маданияти ўлкашунослик музейи сифатида фаолият олиб борган. Ўрта Осиё тарихий, санъат ва табиат ёдгорликларни муҳофаза қилиш қўмитасининг тугатилиши муносабати билан Ўзбекистон ССР Маориф халқ комиссарлиги тасарруфига топширилган.
Туркистон АССР Маориф халқ комиссарлигининг буйруқлари ва фармойишлари, Туркистон тарихий буюмлар, санъат ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўрта Осиё қадимий буюмлар, санъат ва Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўрта Осиёнинг асосий музейи тўғрисидаги Низом.
Туркистон ўлкашунослик музейи ҳайъати, Ўрта Осиё бош музейи Кенгаши, ҳайъати ва бўлимлари мажлислари баённомаси; музей фаолияти (1920 – 1928) ва М. E. Массоннинг Туркистон ва Тўйтепа қишлоғидаги археологик экспедициялари ҳақида ҳисоботлар.
Музей қўлёзмалари ва коллекциялари ва экспонатлари рўйхати; музей ҳақида тарихий лавҳа (1921).