1870 йилда Тошкент кутубхонаси ташкил этилган. 1919 йил февралда Тошкент Халқ Кутубхонаси, 1920 йил май ойида Туркистон Давлат кутубхонаси деб ўзгартирилган. Ўрта Осиё тугатиш комиссиясининг 1925 йил 4 апрелдаги қарори билан Ўзбекистон ССР Халқ комиссарлиги қошидаги Ўрта Осиё Давлат кутубхонасига айлантирилган.
1934 йилда Ўрта Осиё республикалари муассасаларни фаолиятини тугатилиши муносабати билан кутубхона номи Ўзбекистон ССР Давлат жамоат кутубхонаси деб ўзгартирилган.
Кутубхона Низоми; кутубхона тўғрисидаги буйруқ ва кўрсатмалар, эксперт-малака комиссияси мажлислари баённомалари; Туркистондаги китоблар, рисолалар, журналлар, газеталар ва қўлёзмалар ҳақида маълумотлар; Россия китоб палатаси билан ёзишмалар, китоблар, рисолалар, журналлар, газеталар ва қўлёзмалар ҳақида маълумотлар.