Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

СССРНИНГ МЕҲНАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТЛИ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами:
R-328
Сақлов бирлиги:
596
Даврий чегараси:
1925 - 1934

Ташкилот тарихи

1925 йил 15 июлда ташкил этилган СССР ХКС ва Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг 1934 йил 3 октябрдаги қарорига асосан бошқарма тугатилган.


Фонд шарҳи

СССР ва Ўзбекистон ССР МИҚ ва ХКСнинг меҳнат шарт-шароитлари масалалари бўйича қарорлари; СССР ва  Ўзбекистон ССР  Меҳнат халқ комиссарлигининг буйруқлари ва циркулярлари; Бошқарманинг буйруқлари ва кўрсатмалари;

Меҳнат халқ комиссарлиги ва бўлимларининг маъруза ва ҳисоботлари; Ўрта Осиё республикаларининг меҳнатни ташкил этиш бўйича беш йиллик режаси (1928 – 1932); Туркманистон ССР саноатига оид конъюнктура шарҳлар (1929 – 1930), Ўрта Осиёда меҳнат бозори ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати; Ўрта Осиё саноати учун статистик кўрсаткичлари (1929 – 1930).