Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

РОССИЯ ҚИЗИЛ ХОЧ ЖАМИЯТИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛИ БОШҚАРМАСИ (УПОЛНОМОЧЕННЫЙ РОКК В СРЕДНЕЙ АЗИИ)

Фонд рақами:
R-348
Сақлов бирлиги:
58
Даврий чегараси:
1923 - 1925

Ташкилот тарихи

1922 йил 8 апрель куни, Туркистон АССР учун ваколатли Россия Қизил хоч жамияти ваколатхонаси ташкил этилган. 1924 йил 21 январь буйруғи билан Ўрта Осиёда ваколатли Россия қизил хоч жамияти ваколатхонаси деб ўзгартирилди. 1925  йил 1 декабрда тугатилган.


Фонд шарҳи

Ваколатли Россия қизил Хоч жамиятининг Туркистон Республикаси идораси, Туркистон МИҚ болалар ҳаётини яхшилаш бўйича комиссияси, Фарғона вилоятида очарчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро йиғилиш ва Россия қизил Хоч жамиятининг иштироки тўғрисидаги буйруқлари, тезкор хатлари ва йиғилишлари баённомалари; Россия Қизил хоч жамиятининг Фарғона вилояти ва Россия қизил Хоч жамиятининг тиббиёт муассасалари бўйича ваколатли вакили бошқармасининг Фарғона вилоятидаги тиббий ва озиқ-овқат отрядлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари, маърузалар ва маълумотлари (1924), ўлатга қарши кураш бўйича Марказий Кенгаш йиғилишлари баённомалари.