Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

СССР КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ҚЎМИТАЛАРИ ВА БЮРОЛАРИ

Фонд рақами:
R-9
Сақлов бирлиги:
2317
Даврий чегараси:
1925 - 1934

Ташкилот тарихи

1925 йил 16-20 июль кунлари бўлиб ўтган касаба уюшмаларининг 1-Ўрта Осиё конференциясида қабул қилинган Ўрта Осиё касаба уюшмаларининг тузилишига кўра, Ўрта Осиё қўмиталари, бюролари ёки айрим касаба уюшмаларининг ваколатли Марказий қўмиталари бутун Ўрта Осиё республикалараро бошқарув органлари сифатида ташкил этилган. Ушбу бошқарув органлари айнан Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши тасарруфидаги бирлашма ташкилотларда ташкил этилган. 

1934 йил октябрда бутун Ўрта Осиё ташкилотлари тугатилиши муносабати билан бюролар фаолияти тугатилган.



Фонд шарҳи

СССР касаба уюшмаларининг Ўрта Осиё қўмиталари ва бюроларининг қарорлари, кўрсатмалари, мажлис баённомалари ва бошқа ҳужжатлар.